дарс
билан улашинг
1. Таълим муассасаларида илм, маълумот бериш мақсадида ўтказиладиган ўқув машғулотлари, сабоқ.
-
Дарс олмоқ. Дарс бермоқ. Дарс қилмоқ (тайёрламоқ).
-
Насиба дарсда экан, айтдим, ҳозир, дарс тамом бўлиши билан келади. А. Қаҳҳор, Саодатнинг қиссаси
-
— Қизлар дарсларини тайёрлашганми? — қайин онасига қаради Саодатхон. С. Зуннунова, Олов
-
Яқинда синфдан ташқари дарс ўтамиз. А. Кўчимов, Ҳалқа
2. кўчма Ҳаётий тажрибадан келажак учун чиқарилган фойдали натижа, ибрат, сабоқ.
-
Бу унга яхши дарс бўлди. Рост айтдим — дарс айтдим. Мақол
-
Сенга менинг берадиган дарсим бор, Икки оғиз сўзлагани эдимзор. Ҳ. Олимжон
дарс сўзи қатнашган жумлалар:
Шайтонга дарс беради
ДАРС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дарс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар