дароз
билан улашинг
1. Баланд бўйли, новча, бўйчан.
-
Дароз одам. Дароз терак. Ақлли пакана аҳмоқ дароздан яхши. Мақол
-
Содиқжон йигирма ёшлардаги дароз, оғиркарвон, камгап йигит. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Кун ботиб қолгани учун болаларнинг бўйи дароз кўринади. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Лекин бу ҳовлидаги чучмомалар жуда дароз, поялари сип-силлиқ ва оқ. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
2. Узундан-узоқ, узун.
-
Айта берса барча нутқин, Бўлажак сўзи дароз. Шайхзода
-
Сидқи билан қип эдим сизларга ихлос, Ўғлимнинг умрини дединглар дароз. Эрали ва Шерали
дароз сўзи қатнашган жумлалар:
Дароздан келган
-
Дароздан келган, яғриндор Тимофей узун ва бақувват қўллари билан Шералини қучоқлади. М. Муқамедов, Қаҳрамон изидан
Дастини дароз қилмоқ
-
Беш миллион сўмлик имтиёзли қарз унинг ишонч ва қатъиятини оширди. дастини дароз қилди. Газетадан
ДАРОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAROZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дароз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар