даромад
билан улашинг
1. Савдо-сотиқ, меҳнат, ишлаб чиқариш соҳаларидан давлат ёки айрим шахслар ҳисобига келиб тушадиган соф пул ва бошқа хил тушумлар; кирим.
-
Бир кунлик даромад. Давлат даромади. Миллий даромад. Даромадга қараб буромад. Мақол
-
Унумли меҳнат — катта даромад. Мақол
-
Тўғрилик, ҳалоллик туфайли топилган даромад оилага бахт келтиради. Саодат
-
Ўзбекистон шароитида асаларичилик яхши даромад берадиган соҳа ҳисобланади. М. Тўйчиев, Асаларичилик
-
Даромадга яраша буромад деганларидек, тўй ҳам шунга қараб жуда дабдабали ўтди. Муштум
2. Муқаддима, кириш.
-
Гапнинг даромади.
-
Гапнинг даромади тугаб, энди буромадга кўчди, шекилли, — ўйлади чол. Муштум
-
Шу орада эртакнинг даромади тугаб, Қосимахон сув париси ҳақида гапира бошлади. М. М. Дўст, Галатепа қиссаси.
3. Бирор мақсадни англатиш учун шу мақсад атрофида узоқдан бошланган гап.
-
— Шунақа қилиб, Нарзини ҳам юбормоқчимисиз? — деди кампир, дарров гапнинг даромадини пайқаб. Ҳ. Назир, Маёқ сари
-
домланинг сўз даромадига қараганда, сизни ўзига куёв қилиш фикри борга ўхшайди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Онахон Ҳақназарова даромад қилиб ўтирмасдан, шартта шу янги гигант объектни олишни таклиф қилди. Газетадан
4. Бирор жойга кириладиган йўл, эшик, йўлак.
-
Уйларнинг даромади ва деразалари кўчадан кўринади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Агар ҳужра даромадига эшик қуриладиган бўлса, қоронғи бир қабр, яна ҳам тўғриси, дахма ҳолига киради. А. Қодирий, Обид кетмон
даромад сўзи қатнашган жумлалар:
Даромад солиғи
Даромад тақсимоти
-
Иш сентябрнинг охирларида бошланиб, даромад тақсимотига яқин тугади. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Даромад тақсимотидан кейин келин билан куёвнинг иши жуда кўпайиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ДАРОМАД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAROMAD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даромад сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар