уюрма
билан улашинг
Ўралиб ҳаракат қилувчи кучли шамол; бўрон, гирдибод; шундай шамол билан юқорига кўтарилиб тушадиган майда нарсалар.
-
Тўзон уюрмаси. Кирли уюрма.
-
Саҳродан келган қум уюрмаларидан ўзларини сақлаш учун ҳамма жониворлар ин-инига беркинди, чўл ҳувуллаб қолди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
-
Уюрма ер юзини супурмоққа қасд этгандай, тиккайган нимаики бор, комига тортмоққа уринади. Н. Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча
-
Саратонда завол топган, қуриган хаслар осмон бўйи уюрмада чирпирак бўлиб айланади. Н. Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча
УЮРМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UYURMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
уюрма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар