уйғон
билан улашинг
1. Уйқусини тарк этмоқ, уйқудан турмоқ.
-
Ғуломжон чўчиб уйғонди-ю, теварагига аланглаб қаради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Кўз илинди дегунча каллага даҳшатли тушлар ўралашиб келиб, босинқираб-босинқираб уйғониб кетишар эди. М. Мансуров, Ёмби. Бобоси унинг шарпасига уйғониб, тикилиб қолди. С. Анорбоев, Ҳамқишлоқлар
2. кўчма Ҳаёт, фаолиятга қўзғалмоқ, ҳаракатга келмоқ; амалга кирмоқ.
-
Тупроқ исиши билан, дов-дарахтлар уйғонмасдан бошлаш керак бу ишни С. Нуров, Нарвон
-
Эгилиб турган қатор олчалар ҳам уйғонди; гулдан ҳали дарак йўғ-у, кўм-кўк, ушоқ-ушоқ япроқчалар чиқарди. Ш. Холмирзаев, Тўлқинлар
3. кўчма Пайдо бўлмоқ, ҳосил бўлмоқ, қўзғалмоқ (ҳис, туйғу ва шу кабилар ҳақида).
-
Унда адабиётга қизиқиш уйғонди.
-
Буни кўриб Сидиқжоннинг қалбида жувонга нисбатан ҳар қандай ғараздан холи бир меҳр уйғонди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ўсмирликда уйғонган ҳавас, Бориб-бориб бўлди муддао. Ё. Мирзо
УЙҒОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UYG‘ON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
уйғон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар