дармон
билан улашинг
1. Тирик организмдаги энергия-қувват, мадор, куч.
-
Қалам кучи фармон билан, Қилич кучи дармон билан. Мақол
-
Мана, хотиним ётиб қолди, ёстиқдан бошини кўтаришга дармони йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мени ўзингдай бақувват деб ўйлайсанми? Дармоним йўқ, болам, дармоним. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбатлар
2. кўчма Ёрдам, кўмак; руҳий мадад.
-
Августда ғўзага қуйилган сув ҳосилга дармондир. Газетадан
-
Икки оғиз илиқ сўзинг уларга бир йил дармон бўлади. Ойбек, О. в. шабадалар.
3. Чора, илож; даво.
-
Дард берган дармонини ҳам берар. Мақол
-
Дардини яширган дармон топмас. Мақол
-
Дардига дармон қидирдим, ёргинам бир боқмади. У. Исмоилов, Сайланма
-
Гоҳ шифо топамиз биз дорулардан, Гоҳо муҳаббатдан излаймиз дармон. А. Исмоилов, Югурик нур
дармон сўзи қатнашган жумлалар:
Дармони келмоқ
-
Дард кетди, дармон келди. Мақол
-
Бозор имомнинг ҳурмати учун ёстиқдан бош кўтармоқчи бўлди, бироқ дармони келмади. С. Айний, Дохунда. Дармони (ёки дармондан) кетмоқ Кучсизланмоқ, бемадор бўлмоқ
-
Дард келганда дармон кетар. Мақол
-
Оқ-соқолнинг тиззасидан дармони кетиб, супа четига ўтириб қолди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Танамдан кетди дармоним, Куйиб кетди устухоним. Гулнорпари
-
Орифжоннинг дармони қуриб, ўзини ёстиққа ташлади. С. Аҳмад, Сайланма
Дармон (ёки дармонга) кирмоқ
-
Сал дармонга кирсангиз, яхши бўларди. Ўзлукиб қолмайсизми? С. Зуннунова, Гулхан
-
Шукур, анча дармонга кирдим. С. Анорбоев, Оқсой
-
Эҳ кўркам оромгоҳнинг Қучоғида кўп жонлар. Янги ўқув йилигача Қувнаб олур дармонлар. Т. Тўла
ДАРМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дармон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар