завқ
билан улашинг
1. Кишига лаззат бағишловчи кайфият; шавқ; хурсандчилик.
-
Кема сувнинг шиддатига доц. беролмай, гоҳ орқага, гоҳ олдинга чайқалар, бундан болаларнинг завқи ошарди. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Алимардон яна ўша табассум билан, яна ўша завқ билан куйлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Ҳузур, нашъа, гашт.
-
Яшаш завқин билмоқ бўлсанг, Фан тоғига интилгин. Ё. Мирзо
-
Самандаров завқ қилиб кулди ва болани қўлидан тортиб олиб, бағрига босди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Қизиқиш, мароқ, иштиёқ; руҳий кўтаринкилик.
-
Маърузачи завқ билан сўзламоқ-да.
-
Йўлчи найни лабига қўйиб, бутун завқи билан чала кетди. Ойбек, Танланган асарлар
завқ сўзи қатнашган жумлалар:
Завқини келтирмоқ
-
Баҳорда кўм-кўк майса билан қопланган далалар, кузда олтин-ранг бошоқларнинг шовуллаши кишининг завқини келтирар эди. Газетадан
ЗАВҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZAVQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
завқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар