зах
билан улашинг
1. сифатдош Суви кўп, сернам, захкаш (ер).
-
Зах уй.
-
Ертўла атрофидан зах тупроқ шувуллаб тўкилди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Уни [Тожини] навкарлар олиб чиқиб, зах бир ертўлага қамашади. Мирмуҳсин, Меъмор
2. от Сернам, захкаш жой; намлик.
-
Кеча захда ётавериб, белим оғриб қопти. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Шўрхок ерларда аччиқ зах ғўзанинг томирини чирита бошлади. Газетадан
зах сўзи қатнашган жумлалар:
Кўкрагини захга бериб ётмоқ
-
Қодирнинг қиздан умиди узилиб, кўкрагини захга бериб ётибди. Эртаклар
-
Бир бечора ўғлингни деб, кўкрагини захга бериб ётсин-да, сен тинчгина ўғлингни олиб ёт! Қани ўғлинг, ётган жойини кўрсат! дедим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ЗАХ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZAX сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зах сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар