даргоҳ
билан улашинг
1. Подшоҳ арки ва саройи; боргоҳ.
-
Кампир Холчаойни подшоҳнинг даргоҳига олиб борибди. Эртаклар
2. Уй-жой, ҳовли, маскан.
-
Мана, Мулла-дўст! Сизга сабр қилинг десам, хафа бўласиз. Бизнинг даргоҳимиздан ҳеч ким қуруқ қайтмайди. Ҳамза, Майсаранинг иши
3. Хонадон; оила.
-
Қизим Гулнор шундай улуғ даргоҳга тушса ёмонми? Ойбек, Танланган асарлар
-
Кейин ўқиёлмади: катта даргоҳ, бола-чақа, қозон-товоқ Қолиб кетди! А. Қаҳҳор, Асарлар
4. кўчма Хизмат, фаолият соҳаси, ўрни; ишхона.
-
Маориф даргоҳи.
-
Эрта тонгдан қалблари пок, ўйлар, орзулари лим-лим қизлар, аёллар севимли даргоҳлари — Бухоро зардўзлик фабрикасига ошиқадилар. Саодат
-
Маълумки, ҳар бир олим
-
даргоҳига кимгадир эргашиб келади. Фан ва турмуш
-
ёш муаллифлар шеърият даргоҳига ўзларининг маълум бир услублари, овозлари билан кириб келяптилар. Газетадан
5. кўчма Нажот топиладиган, паноҳ бўладиган жой.
-
Ер юзида шуҳратли, машҳур даргоҳ ўзингсан. Эл-у юртга қудратли, мангу паноҳ ўзингсан. Я. Қурбон
-
Кавказ, кимларга сен иқбол даргоҳи, Кавказ, кимларга сен қатағон диёр. А. Орипов, Йиллар армони
-
Тошкент катта шаҳар, даргоҳи кенг. Ў.Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
6. дин. Сиғиниладиган муқаддас жой.
-
Аскар ота иккала кўлини кўтарди: — Илоҳи омин! Худоё худовандо, шу ёшга кириб, даргоҳингдан ҳеч нарса сўраган эмас эдим. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Даргоҳингга имоним билан бора-ётганимга гувоҳ бўл. Ёшлик
даргоҳ сўзи қатнашган жумлалар:
Даргоҳида қабул қилсин ёки худо (ёки оллоҳ)
-
Худо қизимнинг саҳарлари қилган дуосини даргоҳида қабул қилди. Дадаси, энди тузукман. А. Қаҳҳор, Асарлар
ДАРГОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARGOH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даргоҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ДАРГОҲ сўзига берилган маънолар
даргоҳ сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар