дардчил
билан улашинг
1. Тез-тез касал бўлиб турадиган, салга касал бўлаверадиган.
-
Комил баайни ойдинда уйқусираб юрадиган дардчил одамдай мавзе элликбошисининг орқасидан боғини айланиб чиқди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
-
Отам қариб қолди, онам дардчил қолганлигини ким билади? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Кўкарган тақдирда ҳам дардчил бола сингари жонсиз ва ранги сариқ бўлади. Ҳ. Олимжон
2. Дард тортиб заифлашиб қолган, дардга чалинган.
-
Не-не умидлар билан олинган ер, болалари ёш ва Анзират холанинг ўзи дардчил бўлгани учун, экувсиз қолиб, қўриққа қўшилиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Жўра дардчил, ориқ, ювош бола эди. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси
3. кўчма Қайғули, ғамли, мунгли.
-
— Мен бўлсам отам тугул, онамни ҳам эслай ол-майман, — унинг овози дардчил қалтиради. Ш. Холмирзаев, Тўлқинлар. Аҳмад Хусаин кулди, кейин дардчил хўрсинди. Ойбек, Нур қидириб
ДАРДЧИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARDCHIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дардчил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар