дардли
билан улашинг
1. Дард, касаллик аломати бор; хаста, касал.
-
Дардлининг дардини дардсиз на билар. Мақол
-
Унинг ранги касал одам каби дардли. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Ғам-алам чеккан, дард-аламга гирифтор бўлган.
-
Дардлиман, дардимни кимга ёраман. Рустамхон
-
Гулнора ая жавдираб турган дардли кўзларини ерга тикди, кўк шойи кўйлак ичидаги нимжон кўкси бир кўтарилиб қўйди. О. Ёқубов, Диёнат
3. кўчма Дард, алам билан тўлиб тошган; ғамли, аламли.
-
Бу дардли ҳаётда Гулнорга ягона бахт — Йўлчининг синглиси Унсин бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шокир ота Йўлчининг бошида чўкка тушиб, ўзининг оғир дардли, чуқур ярали қалби билан узоқ йиғлади. Ойбек, Танланган асарлар
4. кўчма Дард-аламни ифодаловчи; ғамли, мунгли.
-
Гулнор секин, майин, дардли овоз билан ашула бошлади. С. Зуннунова, Гулхан
-
Бақатерак шапалоқ-шапалоқ баргларини қарсиллатиб садо берар, чинорлар дарёдай шовуллар мажнунтоллар эса нозик оҳанг билан дардли куйлар, йиғлар эди. Ж. Абдуллахонов, Орият
ДАРДЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARDLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дардли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар