мум
билан улашинг
1. Ҳайвон ёки ўсимлик маҳсулоти бўлган ёғсимон модда, асосан, юқори ёғ кислоталарнинг мураккаб эфирлари ва юқори молекуляр спиртлардан иборат.
2. Асалари ўзи ишлаб чиқариб, ўзига уя қурадиган сақичсимон юмшоқ модда; ўсимлик ёки ҳайвондан олинадиган шунга ўхшаш моддалар.
-
Ўсимлик муми. Сунъий мум.
-
Асаларилар асал, мум, елимдан ташқари, ўз организмида заҳар ҳам ишлаб чиқаради. Фан ва турмуш
-
Шариат Ғиёс дўзахиларга ўхшаганлар қўлида ҳар қанақа шаклга кираверадиган юмшоқ мум. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мум шамли қандилдай қуруқ лаблари, Бир қатор қиз кетар, елкада обкаш. Ғ. Ғулом
мум сўзи қатнашган жумлалар:
Мум тишламоқ
-
Алимжоннинг юраги тез-тез уриб, бадани қизишди. Наҳот мен мум тишлаб ўтирсам деган фикр унинг хаёлидан ўтди. Қ. Раҳимов, Ўз касбини севган йигит
-
Қозикалон каҳрабо тасбеҳини ўгирганча, мум тишлаб ўтирган эди. С. Сиёев, Аваз
Оқ мум
Қора мум
МУМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мум сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар