мулозим
билан улашинг
1. тарихий Ҳокимларнинг, амалдорларнинг ҳузурида уларнинг хизматида бўлган киши.
-
Раис афанди мулозимларига дарра кўтартириб, намозсизларни текширар, фарзи айнни билмаганларни урдирар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Энг кейинги извошда икки мулозим билан Абдуваҳоб жўнади. Ш. Тошматов, Эрк қуши
2. Сарой, маҳкама хизматчиси.
-
— Қозихонадан бир мулозим келибдир. Полвонда ишим бор дейди, — деб даҳлиздан кирган бола Ўрмон полвоннинг сўзини кесди. С. Айний, Қуллар
3. эскирган Ходим, хизматчи.
-
Музей мулозими бизга ажойиб бир кашфиётни — Ҳиндистоннинг жуғрофий харитасини кўрсатди. 3. Акрамов, Ҳиндистон лавҳалари
МУЛОЗИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MULOZIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мулозим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар