оғирлаш
билан улашинг
1. Вазни, оғирлиги ошмоқ, оғирроқ бўлиб қолмоқ, оғир тортмоқ; вазминлашмоқ; кўпайиб бормоқ.
-
Ёғоч бўкиб, анча оғирлашди. Машинанинг юки оғирлашиб кетди.
-
Қордан кичкина юмалоқ ясаб, думалата-думалата, ўз бўйларидан баланд катта курра ясаганлар. У жуда оғирлашган. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Тобора машаққатли бўлмоқ.
-
Ботиралининг хаёли унинг елкасига оғир юк бўлиб тушди ва бу юк кундан-кун оғирлашарди. Ёшлик
3. Қийинлашмоқ, мураккаблашмоқ.
-
Иш оғирлашди.
4. Оғир тортмоқ, мушкуллашмоқ.
-
Беморнинг нафас олиши оғирлашди.
5. Моддий жиҳатдан ночор ҳолга тушиб қолмоқ; машаққатли, уқубатли бўлиб қолмоқ.
-
Аям ўлгандан кейин аҳволимиз яна оғирлашди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Замон оғирлашиб кетганмиш, нима қилай, қон ютиб ўтирибман. Т. Малик, Иблис девори
6. Ноқулай, қийин бўлиб қолмоқ.
-
Энди қизининг олдига кириб, унинг бетига қараш унга [қутидорга] жуда ҳам оғирлашган эди, чунки бу фожианинг бош омили деб ўзини таниган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
7. Хавфли тус олмоқ, хавфли, хатарли бўлиб қолмоқ, жиддийлашмоқ.
-
Аҳвол борган сари оғирлашди. Погодин қўшинлари ярим ҳалқа ичида қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
— Бойларнинг чақиғи билан Йўлчининг иши оғирлашди,— деди Шокир ота. Ойбек, Танланган асарлар
8. Кучаймоқ, зўраймоқ, тузалиши маҳол бўлиб қолмоқ.
-
Бемор кундан-кунга оғирлашяпти.
-
Фазилат опанинг аҳволи оғирлашиб борарди. Ранги сарғайиб, озиб чўп бўлиб қолди. М. Ҳазратқулов, Журъат
9. Ошмоқ, кучаймоқ.
-
Жинояти оғирлашди. Жазо чоралари оғирлашди.
10. кўчма Гангиб қолмоқ, ўзини ёмон ҳис этмоқ.
-
Киши дардини англатолмаса оғирлашади. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Қотмадан келган Смирнов бу сўзларни эшитгач, оғирлашиб кетгандай бўлди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
оғирлаш сўзи қатнашган жумлалар:
Боши (ёки калласи)
-
Чинни коса беш-олти бор қўлдан қўлга ўтгандан кейин, ҳар икковининг ҳам боши хийла оғирлашиб, кайф ғалаба қила бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Елкасининг офтобда куйган жойлари ачишар, боши оғирлашиб, ёстиқдан бош узолмасди. С. Аҳмад, Уфқ
ОҒИРЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OG‘IRLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оғирлаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар