Izoh.uz сайтида оғиз сўзининг изоҳи ва маънолари

оғиз

от

1. Икки жағ ўртасидаги, овқатланиш, сўзлаш ёки овоз чиқариш учун хизмат қиладиган бўшлиқ.

  1. Балиқнинг оғзи. Оғиз бўшлиги. Одамнинг оғзи.

  2. Яхши гап ҳам бир оғиздан чиқади, ёмон гап ҳам бир оғиздан чиқади. Мақол

  3. Эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Мақол

  4. Йўлчи узумдан бир неча донани оғзига ташлади. Ойбек, Танланган асарлар

2. Икки лаб ва уларнинг бир-бирига тегиб турган жойи ва атрофи. Оғзидан ўпмоқ.

  1. Гулнорнинг кичкина чиройли оғзи ҳайратдан бир нафас очилиб, кўзлари, ростми? деган каби Нурига тикилди. Ойбек, Танланган асарлар

3. кўчма Сўзловчи киши, одам.

  1. Кўп оғиз бир бўлса, бир оғиз енгилади. Мақол

  2. — Ҳа, баракалла. Шунинг учун бундай гапларни фақат оғизма-оғиз, ўшанда ҳам фақат синалган, ишончли оғиз орқали етказилади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

4. кўчма Бировнинг қарамоғида бўлган одам; хўранда, нонхўр.

  1. У дув-дув ёш тўкар, қўлларини осмонга кўтариб нола қиларди: — Худовандо! Бу на кўргилик? Энди нетаман? Тўққиз оғизни қандай боқаман? С. Сиёев, Ёруғлик

  2. Баззоз поччанинг бекорчи оғизга тоби йўқ эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

5. Милтиқ, тўппонча, миномёт, замбарак каби отиш қуролларининг ўқ отилиб чиқадиган тешиги, стволи.

  1. [Йўлчи] Тишини қисирлатиб деди: — Тўпнинг оғзига қўйиб отиб юборинглар мани, қонхўрлар! Ойбек, Танланган асарлар

6. Ички бўшлиғи, ичи бўлган нарсаларнинг кириш-чиқиш учун хизмат қиладиган жойи, тешиги.

  1. Ўранинг оғзи. Ғорнинг оғзи.

  2. Чайла оғзида қўлида тугун билан Азизхон кўринди. С. Аҳмад, Уфқ

7. Идишларнинг нарса олиш-қўйиш учун хизмат қиладиган тешиги.

  1. Шишанинг оғзи.

  2. Бўривой оғзига дока ўралган сопол кўзани билагига осиб, биқинига қўйганча Ширинқудуққа борди. С. Нуров, Нарвон

8. Кўчанинг, йўлнинг бошланиш, киравериш жойи.

  1. Кўча оғзи.

оғиз сўзи қатнашган жумлалар:

Балонинг оғзи

Жуда хавфли, қўрқинчли жой.

Беш бармоғини (ёки панжасини) оғзига урмоқ

Бир (ёки икки) оғиз гап (ёки сўз)

Озгина гап, қисқа гап.
  1. — Сайланганидан бери бир оғиз ҳисоботини эшитганимиз йўқ, — деган гаплар эшитилди. П. Турсун, Ўқитувчи

  2. [Ширмонжон:] Ашурхон, ишларингизни кейин қиларсиз. Келинг, сиз билан икки оғиз гаплашай, деб келдим. С. Зуннунова, Олов

Бир оғиздан

айн. Бир овоздан
  1. Ўн нафар чашначи бир оғиздан аъло баҳо қўйишди. К. Маҳмудов, Қизиқарли пазандачилик

Гапи (ёки сўзи)

Оғзида қолди
  1. Болта муаллимнинг гапи оғзида қолди. Тоғайга олайиб қаради. Н. Норқобилов, Тўқнашув

Гапи оғзидан тушиб кетадиган

Гапини эплаб гапиролмайдиган; ношуд, ландавур.

Гапи оғзида қолмоқ

Гапини охиригача етказолмай қолмоқ, чала гапирмоқ.
  1. Азизхоннинг гапи оғзида қолди. С. Аҳмад, Уфқ

Гапини (ёки сўзини)

ёки Оғзидан олмоқ (илиб кетмоқ).

Дарвоза оғзи

Шаҳар, қалъа дарвозаси ёки умуман дарвоза яқинидаги жой.
  1. Назарида, худди шу дарвоза оғзида велосипед устаси бордай бўлди. А. Қаҳҳор, Сароб

Катта оғиз

Ёки оғзи катта Унча-мунчани писанд қилмайдиган; катта гапиришга ўрганган; мақтанчоқ.
  1. Отасининг давлати, катта оғиз, ҳовлиқма

  2. такаббур онасининг эркалаши қўшилиб, қизга ортиқча ғурур берган, ҳаракатларига ўзбошимчалик, қилиқларига ноз-карашма бағишлаган эди. Ойбек, Танланган асарлар

Олма пиш, оғзимга туш, деб ўтирмоқ

Ишни тезроқ бажариш учун жон куйдирмаслик, ўзи бўлар, деб бепарво ўтиравериш.
  1. Ўзлари ҳам олма пиш, оғзимга туш, деб қўлларини қовуштириб ўтиравермасинлар-да, ахир. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли

Она сути оғзига келмоқ

Жуда кўп уринмоқ, қийналмоқ, машаққат чекмоқ.
  1. Бу атласларни Отабойдан ундиргунча нақ Қўзибойнинг она сути оғзига келди. С. Аҳмад, Чўл шамоллари

Оғзи бемаза

қ . бемаза 4.

Оғзи билан иш битирадиган

Ишни осон фаҳмлайдиган, ҳар қандай ишни гап билан битирадиган.

Оғзи биланюрадиган

Ёмон гап тарқатадиган; ғийбатчи.

Оғзи бормайди

айн . тили бормайди қ. тил.

Оғзи ботир

қ . ботир.

Оғзи бузуқ (ёки ёмон)

айн . оғзи шалоқ қ. шалоқ.

Оғзи бўш(лик)

қ . бўш.
  1. Севаргул чой қуйиб узатаркан, оғзи бўшлик қилиб қўйганига кўнглида пушаймон бўлди. Н. Қиличев, Чиғириқ

Оғзи куйган

Панд еган.
  1. Оғзи куйган қатиқни пуфлаб ичади. Мақол

  2. Тўғриси, бу ишни у [Йигитали] ҳеч кимга, ҳатто Сафарбаровга ҳам ишонмади. Чунки бу борада унинг неча марта оғзи куйган. И. Раҳим, Зангори кема капитани

Оғзи очилиб қолмоқ

Ҳайрон бўлиб, ҳуши кетиб қолмоқ, ҳанг-манг бўлмоқ.
  1. Хола лабини буриб, атрофда оғзи очилиб қолган аёлларга ҳайрат билан бир-бир қараб чиқди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди

  2. Эшитиб, Ғузордагиларнинг оғзи очилиб қолади. Ш. Тошматов, Эрк қуши

Оғзи очиқ

Рўза тутмаган киши; кўза.

Оғзи қулоғида (ёки қулоғига етди)

с. т. Жуда хурсанд бўлди, суюнди.
  1. Тўранинг оғзи қулоғида, кўнгли нимадандир таскин топган эди. Н. Фозилов, Дийдор. Ғуломжон оғзи қулоғига етиб куларди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Оғзига кучи етмаган

  1. Ҳар ким ўз қаҳрамонлиги ҳақида оғзига сиққанича сўзлай бошлади. Латифалар

Оғзига (ёки оғзи)

Тегди Ейиш, ичишга муяссар бўлди; еди, ичди, етишди.
  1. Шу ерда туриб янги апельсинга ҳали оғзим теккани йўқ. С. Аҳмад, Юлдуз

Оғзига урмоқ

1. Сўзлаш учун йўл қўймаслик, сўзлатмай қўймоқ.
  1. У-бу дейдиган одамнинг оғзига уриш керак. Ким нима деса, мен ҳамма вақт оғзига ураман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

2. Айн. оғзини мойламоқ.
  1. Тўраларнинг оғзига уриш учун пулни бойвачча беради. Мандан нима кетади. Ойбек, Танланган асарлар

Оғзига қарамоқ (ёки тикилмоқ)

1. Сўзини диққат билан тингламоқ.
  1. Сидиқжон юзларча киши оғзига қараб турган мажлисни кўз олдига келтириб, жуда катта ташвишга қолди-ю, дами ичига тушиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

2. Бировдан бирор гап кутмоқ, бировнинг бирор нарса дейишини пойламоқ;
3. Бировнинг гапига қараб иш тутмоқ.
  1. Заводда ишлайдиган мингдан ортиқ эркак, шулар қатори эри ҳам ўшанинг [Кароматнинг] оғзига қарайди. А. Қаҳҳор, Қизлар

Оғзига қаратмоқ

Гапириб бошқаларнинг диққатини ўзига жалб қилмоқ.
  1. Умуман, Аъзамжон бошқаларни оғзига қаратишни яхши кўрарди. С. Аҳмад, Уфқ

Оғзига қоқмоқ

айн. Оғзига урмоқ 1.

Оғзидагини (ёки оғзидаги ошни)

Олдирмоқ.

Оғзидан гулламоқ

Оғзинг қани деса, қулоғини кўрсатадиган

Ҳеч нарсага ақли етмайдиган, анқов.

Оғзингга ёғ (ёки мой)

Бирор яхши хабар келтирган кишига миннатдорлик билдириб айтиладиган ибора.
  1. Вой, оғзингизга ёғ, ўғлим! Келин кўрадиган куним ҳам бормикин! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Оғзингга қараб гапир

!
  1. Оғзингизга қараб гапиринг, тасқара бўлиб нима қипти! С. Зуннунова, Олов

Оғзингдан чиқарма

Ҳеч кимга айта кўрма.
  1. Бўлар иш бўлипти, энди ҳеч кимга оғзингдан чиқарма. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Оғзини мойламоқ (ёки ёғламоқ)

Оғзини пойламоқ

айн. Оғзига қарамоқ 2.
  1. Кампир ҳамон келиннинг оғзини пойлади, лекин келиндан ҳеч бир ҳасрат қиладиган гап чиқмади. Ойдин, Мардлик — мангулик.

Оғзининг суви келмоқ

Бирор нарсани кўриб, жуда ҳаваси келмоқ, егиси ёки ичкиси келмоқ; кўнгли суст кетмоқ.

Оғзининг таноби қочмоқ

Жуда хурсанд бўлмоқ, суюниб кетмоқ; илжаймоқ.
  1. Тўпанисо, ўзи ҳақидаги мақтовга келганда, оғзининг таноби қочиб: — Мен нима қилибман? Менда нима гап? Ҳеч-да,— деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Оғиз бирлик

Аҳиллик, иноқлик.
  1. Давлат — оғиз бирликда. Мақол

Оғиз боғлар

Тўй қилиш ҳақида қиз томоннинг розилигини олиш, унаштириш маросими, фотиҳа.

Оғиз жуфтламоқ

Гапириш учун тайёрланмоқ, ҳаракат қилмоқ.
  1. Опа бир-икки марта гапга оғиз жуфтлади-ю, гапиролмади. С. Аҳмад, Уфқ

Оғиз кўпиртирмоқ

Оғиз очмоқ

1. Гапирмоқ, сўзлай бошламоқ.
  1. Мулла Абдураҳмон яна оғиз очолмади. Чунки Сафар бўзчи китоб сўзи билан уни енгиб қўйди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

2. дин . шом пайтида бирор нарса истеъмол қилмоқ, рўзани очмоқ (рўза тутган кишилар ҳақида).

Оғиз солмоқ

Бировнинг қизини келинликка ёки ўғлини куёвликка сўрамоқ, сўратмоқ.
  1. Энди кимга оғиз солсанг, ғиринг демай тегиши аниқ. С. Аҳмад, Юлдуз

  2. Тўғри сўзлаб, мен гапирдим юзингга, Оғиз солдим уйда турган қизингга. Ёдгор

Оғизга олмоқ

1. Емоқ, ичмоқ.
  1. Асли мени [ичишга] хўжайин ўргатди. Илгари бир қатра оғзимга олмас эдим. Ойбек, Танланган асарлар

2. Бирор гапни гапирмоқ, айтмоқ;
3. Бировнинг номини айтиб эсламоқ, йўқламоқ.
  1. Орада бир неча кун ўтди — Муҳаммадражаб жим, Мирзамуҳиддинни оғзига ҳам олмади. А. Қаҳҳор, Сароб

Оғизга тушмоқ

Ҳамма ерда тез-тез тилга олинадиган бўлиб қолмоқ, гап бўлмоқ; танилмоқ.
  1. Абдумаликнинг асарлари Москвадаги санъатшунослар орасида ҳам ростмана оғизга тушди. Ёшлик

  2. Мен бу сирни шу чоққача ичимда сақлаб келаётган эдим, энди айтмасам бўлмайди, чунки бу миш-миш оғизга тушиб бораётипти. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Оғизда

Фақат тил учида, шунчаки; юзаки.
  1. Айниқса бу колхозда мусобақа оғизда, қоғозда. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар

Оғиздан оғизга кўчмоқ (ёки ўтмоқ)

1. Бир авлоддан иккинчи авлодга оғзаки равишда ўтиб келмоқ.
  1. Ўзбек халқ эртаклари оғиздан оғизга ўтиб, асрлар бўйи сақланиб келмоқда. Қимматбаҳо тошлар ҳақида қадим замонларда тўқилган ғаройиб афсоналар ҳамон оғиздан оғизга ўтиб келади. Фан ва турмуш

2. Одамлар орасига тарқаб кетмоқ, гап бўлмоқ.
  1. Йўлдош ота кела-ётибдилар, деган гап оғиздан оғизга ўтди. С. Аҳмад, Уфқ

  2. Оқсоқолнинг қандай ажойиб томошаларни кўргани, қандай меҳмонхонага тушгани тўғрисидаги гаплари қулоқдан қулоққа, оғиздан оғизга ўтди. П. Турсун, Ўқитувчи

Эллик оғиз гап (ёки сўз)

Кўп гап, эзмалик.
  1. Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор. Мақол

оғизи (3-шахс бирлик) Янги туғган сигирнинг уч-тўрт кунли сутини йиғиб пиширилган пишлоқсимон таом.

  1. Эрталаб Тозагул меҳмон опани янги туққан сигирнинг оғизи ва ўғирдан иссиққина чиққан оқисҳоқ толқон билан сийлади. Ҳ. Ғулом, Машъал

  2. Биринчи сут — оғиз бўлади, Седанадан мағиз бўлади. Ғ. Ғулом, Танланган асарлар

оғиз сўзи қатнашган жумлалар:

Оғиз сути

Янги туғган сигирнинг хом сути.

ОҒИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

OG‘IZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
465
Сўзнинг тескари ёзилиши
зиғо
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
498

оғиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
оғиз сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, оғиз сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+