оғиш
билан улашинг
1. Оғмоқ 3, 6 феълининг биргалик нисбати.
-
Улар тўғри йўлдан оғишмади. Ота-она келин томон оғишди.
-
Отабек Онасининг нима бўлса ҳам Марғилон тарафга оғишганини ва ўзининг кучли бир душмандан қутулаёзганини пайқади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Бирор томонга қийшаймоқ, оғмоқ.
-
Дунё ўқи горизонтга оғишган ва шунинг учун ёриткичини осмон гумбазининг жанубий томонида ҳаммадан баландроқ кўтарилади. Астрономия
3. кам қўлл. Бирор томонга юрмоқ, йўл олмоқ, ўтмоқ.
-
Ҳомид ўзининг нажот томонига оғишганини сезиб энтикди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. шева Алмашмоқ, адашмоқ, ўзгармоқ.
-
Кийимлари оғишиб қолибди.
5. шева Ўзаро олди-берди қилиб, бир-бирига қарздор бўлмоқ, ўтишмоқ ёки ўтишган қарз-қурзларини бир-бирига тўлаб, орани очиқ қилмоқ.
-
Шуни айтаётибман-да! Қийналиб қолманг, менда бор, бериб турай, кейин оғишиб кетармиз. Уйғун, Сўнгги пушаймон
ОҒИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OG‘ISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ОҒИШ сўзига берилган маънолар
оғиш сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
оғиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар