оғрин
билан улашинг
1. Норозилик ёки малол-лик билан бирор ишни бажармоқ.
-
Мамат қассоб, қаршисида қимтиниб турган ранги синиқ жувонга тикилиб, оғринибгина ярим килодан ошиқ думбани тарозига ташлади. Н. Норқобилов, Тўқнашув
-
Шоп мўйловли киши оғриниб ўрнидан турди. Ёшлик
2. Ўзига оғир олиб ранжимоқ, хафа бўлмоқ.
-
Ошно, гарчи оғринган эса-да, уларни унутмади, ўзи бормаса ҳам, касалхонага хотини Муяссарни юбориб турди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Мен бу гапга унча оғринмадим, эркак киши баъзан шунақа юраги торлик қилади, деб қўя қолдим. А. Қаҳҳор, Хотинлар
ОҒРИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OG‘RIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оғрин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар