Izoh.uz сайтида оғриқ сўзининг изоҳи ва маънолари

оғриқ

от

1. Касалланиш, шикастланиш, жароҳат ёки чарчаш натижасида сезиладиган жисмоний азоб, дард.

  1. Оёғининг оғриғи босилди. Ярам яна оғриққа кирди.

  2. Бир оздан кейин Малик муаллимнинг биқинидаги оғриқ хиёл босилди. А. Кўчимов, Ҳалқа

  3. У ўз азобига, куюк оғриғига чидаб, бардош қилиб, ўзига-ўзи далда берарди. Н. Сафаров, Водиллик қаҳрамон

2. Касаллик, хасталик, дард.

  1. Бел оғриғи. Кўз оғриғи. Оёқ оғриғи. Оғриққа чалинмоқ.

  2. Оғриқнинг биринчи куни Кумуш ҳеч кимга сездирмай юрди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

3. Бемор, касал, хаста.

  1. Ўлар оғриқнинг ўлгани яхши, уйдагиларнинг тингани яхши. Мақол

  2. Оғриқнинг тузалгиси келса, эмчи ўз оёғи билан келар. Мақол

  3. Бу воқеанинг учинчи куни Кумушбиби йиллаб ётувчи оғриқлардек сарғайиб озган. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  4. Ҳар иккала оғриқнинг номи битта — муҳаббат. Э. Самандар, Дарёсини йўқотган қирғоқ

  5. Бирон жойда ишлаш у ёқда турсин, кўчага чиқай деган ўйнинг ўзи унинг учун оғриқ кўз билан офтобга қарашдай ёқимсиз эди. А. Қаҳҳор, Сароб

4. кўчма Руҳий азоб, дард, алам.

  1. Элмурод Фотима билан тенглашиб олгач, бир энтикди-да, гўё қалбини жизиллатиб турган оғриқни битталаб олиб ташлаётгандай гапирди. П. Турсун, Ўқитувчи

  2. Чолнинг қалбини аллақандай совуқ бир қўл омбур орасига олиб сиқар, оғриғи юзига уриб борар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

5. кам қўлл. Ташвиш, ғам.

  1. — Ажабо, маккажўхоридан бошқа оғриғим йўқми,— деди раис ўзига-ўзи. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли

  2. Мўминлар бир-бирларининг оғриғига шерик бўлиши керак. Фан ва турмуш

6. кўчма Иллат, камчилик. —

  1. Бу оғриқ янгигина тузилган колхоз шароитида юқумли бир офат. А. Қодирий, Кичик асарлар

оғриқ сўзи қатнашган жумлалар:

Юрак оғриғи

1. Дил касаллиги, юрак хасталиги;
  1. Кўк чой бош, юрак оғриғига, қон босимига дучор бўлганлар учун фойдали. Фан ва турмуш

2. с. т. Меъда бузилиши, ич кетиши;
3. кўчма с. т. Ланж одам.
  1. — Қорангни кўрсатмай қўйдинг. Нима бўлди, шунақа юрак оғриғимидинг? — деди қорақош йигит ўспиринга. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда

Бош оғриғи

Бош оғриғи қилмоқ

с. т. Ичкиликдан кейинги карахтликни тарқатиш учун яна бир оз ичмоқ, заҳар босди қилмоқ.

ОҒРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

OG‘RIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
8264
Сўзнинг тескари ёзилиши
қирғо
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
69

оғриқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
оғриқ сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, оғриқ сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+