оғрит
билан улашинг
1. Оғримоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Намгарлик аъзойи баданимни зирқиратиб оғритяпти. Этик оёғимни оғритди.
-
Йиғлама, Турсуной, йиғлама. Йиғи бошни оғритиб, кишини лоҳас қилади. А. Қаҳҳор, Мастон
2. Хафа қилмоқ, ранжитмоқ, дилига озор бермоқ.
-
Кўнглини оғритмоқ.
-
Дилдор шу ёшга кириб, бировнинг дилини оғритмаган. С. Аҳмад, Уфқ
-
[Кумуш Отабекка:] Шу яқин орадаги унинг [Зайнаб] билан бўладиган масъуд дақиқаларингизда худо йўлига ваъда олингиз — мени оғритмасин, рақибам келди, деб ўйламасин. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ука, ман уч-тўрт кундан кейин Фарғонага жўнайман. Лекин, сан чолнинг кўнглини заррача оғритма, дурустми? Ойбек, Танланган асарлар
оғрит сўзи қатнашган жумлалар:
Бош оғритмоқ
-
Заъфарон фойдали ўсимлик бўлиш билан бирга нохуш асоратлари ҳам бор. Бошни оғритади. Саодат;
-
Бу йил идора чопиқ, суғориш каби ишларни ташкил қилиш; иш битдими, орқада қолдими, ҳар кун кўздан кечириш тўғрисида бош оғритмайди. А. Қодирий, Кичик асарлар;
-
Элга қўшилмайсан, одамгарчилигинг борми? дейишавериб, бошни оғритишди. Газетадан
ОҒРИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OG‘RIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оғрит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар