реза
билан улашинг
1. сифатдош Унча катта бўлмаган; майда, кичик.
-
Ёноқларини реза тер қоплаган қизлар жимгина қўшиққа қулоқ солар эди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Норматовнинг қисташи билан Алитириш дуторини олиб, реза куйларга тушди. Ғайратий, Менинг ёшлигим
-
[Алижонни] Ичкари уйга бошлаб кирди-да, олдига қази билан тузланган бодринг келтириб қўйди: — Мана буларни реза қилиб туринг, — деди Ҳалима. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
2. от Майда нарса (сув ёки тер томчилари ҳақида).
-
Кучли кулгидан Раънонинг кўзи ёшланиб, ўсиқ киприги жуфтланди, кулги ва ўчоқ ҳарорати билан икки юзи қизил олмага айланиб, латиф бурни устида марварид резалар ҳосил бўлди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Мавжларидан резалар учиб, чайқалади муқаддас дарс. Газетадан
РЕЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
REZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
реза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар