рейтинг
билан улашинг
1. Ўқувчилар ва талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш усули ва тизими.
-
Қолаверса, ҳар бир фандан тўпланган балларга асосланиб, ўқувчиларнинг ўқишдаги ютуқларини таққослаш ва рейтинг натижаларига қараб, уларни фарқлаш имконияти яратилади. Газетадан
-
Маорифимиздаги ислоҳотлар ҳақида сўз кетар экан, мактабларимизда тобора кенг қўлланаётган ўқувчилар билимини аниқлашда рейтинг тизимидан фойдаланиш усули хусусида алоҳида тўхталиб ўтиш даркор. Газетадан
-
Олий таълим тизимида бакалаврлик ва магистрлик босқичларидаги таълим тобора такомиллашмоқда, талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг усули кенг жорий этилмоқда. Газетадан
2. спрт. Спортнинг баъзи турларида (масалан, шахматда) эришилган ютуқларнинг самарадорлиги ва нуфузини баҳолашда рақамлар билан ифодаланадиган шахсий кўрсаткич.
-
Спортчиларнинг рейтинг кўрсаткичи. Боксчиларнинг рейтинг жанглари.
-
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) миллий терма жамоалар учун август ойи рейтинг жадвалини эълон қилди. Газетадан
3. Сиёсат, маданият ва бошқалар соҳалардаги таниқли арбобларнинг жамоатчилик фикрини ўрганиш йўли билан аниқланадиган машҳурлик даражаси.
-
Баъзи туман газеталарининг рейтинги бугун, очиғини айтсак, кўнгилдагидек эмас. Саодат
-
Машғулот олиб борадиган ўқитувчиларнинг илмий даражаси, рейтинги, иш стажига қараб, қўшимча ҳақ тўлаш жорий этилди. Газетадан
РЕЙТИНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
REYTING сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рейтинг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар