оғуш
билан улашинг
1. китобий Қучоқ; қўйин, бағир.
-
Ўз оғушига олмоқ.
-
Раъно жавоб бермай, Анварнинг оғушидан ўзини қутқазиб, ўрнидан турди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Сенинг оғушинг офтобнинг ётоғига ўхшайди баданингдан беҳишт ялпизининг бўйи келади, кўкрагингдан олма ҳиди анқиб туради Ёшлик
2. Қаър, бағир.
-
Кўп ўтмасдан ўлим ўз оғушига тортди. Ойбек, Навоий. Саратонда муаллақ қотган ҳаво ғубори шабнам билан яна ўз онаси — тупроқ оғушига оҳиста чўкди. Саодат
3. Қуршов, қўйин.
-
Толибжон омонат ёғоч кўприк устида шундай, ҳам ширин, ҳам юракни ўртовчи ҳислар оғушида гарангсиб турарди. С. Аҳмад, Жимжитлик
-
Мурод қандайдир қувонч оғушида онасига қаради. Т. Ашуров, Оқ от
оғуш сўзи қатнашган жумлалар:
Оғуш қилмоқ
ОҒУШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OG‘USH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оғуш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар