ош
билан улашинг
1. Миқдор ёки ҳажм жиҳатидан кўпаймоқ; ўсмоқ; ортмоқ.
-
Факультетдаги талабалар сони беш юздан ошди.
-
Пахта йилдан йилга мўл бўлиб, фойдаси ҳам ошиб турибди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Ортмоқ, ортиб қолмоқ.
-
Харажатдан беш сўм ошиб қолди.
3. Кўтарилмоқ.
-
Ойим куйди-ёнди, дадамнинг қон босими ошиб, касалхонага тушиб қолди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Саодат лабини жийириб, шишачани қайтиб узатди: — Йўқ, беш сўмдан ошса олмайман Ёшлик
-
Ҳали офтобнинг дами қайтмаган, Қўшариқнинг катта кўчасидаги азамат тераклар толдан ошиб, ҳовлига тўрт энликкина соя ташлаган пайт эди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Ҳар кун мол нархи ошади, бозорда савдогарларнинг қулоғи тиккайган. Ойбек, Танланган асарлар
4. Маълум бир пайт чегарасидан утмоқ; кечмоқ; оғмоқ.
-
Вақт ярим кечадан ошди. Соат учдан ошди. Иш бошлаганимга беш ойдан ошди. Ёшим қирқ бешдан ошди.
-
Соат олтига белгиланган тўй соат ўндан ошганда бошланибди. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
5. Мол сотиб олишда унинг баҳосини оширмоқ, нархига нарх қўшмоқ, орттирмоқ.
-
Бошқа бир рақиб илмасин, деган андиша билан баққол ҳам бир тангалаб олаверди. Ойбек, Танланган асарлар
6. Кучаймоқ, зўраймоқ; янада сезиларли, таъсирли бўлмоқ.
-
Алами ошди. Завқим ошди. Ихлосим ошди. Кайфи ошди. Ғайрати ошди. Ишга ҳаваси ошди.
-
Уйда ўтиравериб, Муроднинг хуноби ошиб кетди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Искандар ич-ичидан жиғибийрони ошиб, терс бурилиб чиқиб кетди. М. Мансуров, Ёмби
7. Такомиллашмоқ, яхшиланмоқ; юқори босқичга кўтарилмоқ.
-
Сотувчининг малакаси ошди. Ҳуқуқий онгимиз ошмоқда. Қадрласанг, қадринг ошар. Мақол
-
Бу ҳужжатни бутун районга тарқатмоқчимиз, Шер, обрўйинг ошиб, чўққига кўтарилаётганингни биляпсанми?И. Раҳим, Ихлос
8. Бирор жиҳатдан ёки бирор соҳада бошқалардан ўтиб кетмоқ, ўзмоқ, зўр чиқмоқ, орқада қолдирмоқ.
-
Агар енгсанг, зўр келсанг, ошсанг, Доим сени тўйга бошлайман. Э. Раҳим, Янги қадам
9. Маълум бир тўсиқ, чегара ёки баландликдан ўтмоқ.
-
Довон(дан) ошмоқ. Девордан ошмоқ. Тоғ(дан) ошмоқ. Сув тўғондан ошиб тушяпти. Қимирлаган қир ошар. Мақол
-
Шермат девордан ошиб, ҳовлига тушди ва оёқ учида юрганча, бурчакдаги уй олдига келди. Ёшлик
-
Саломат қизлар билан боғма-боғ ошиб келиб, девор панасидан қўшиққа қулоқ соларди. С. Аҳмад, Ҳукм
10. Қўлдан қўлга, бир ташкилотдан бошқасига ўтмоқ.
-
Иш терговдан судга ошди.
11. Кўпмоқ, кўпчимоқ (хамир ҳақида).
-
Хамир ошди.
ош сўзи қатнашган жумлалар:
Иши бошидан ошиб ётмоқ (ёки кетмоқ)
-
Директорнинг пешоналари тиришди-ю, салгина норозилик маъносида ўзига-ўзи деди: Мана, ишлар ҳам бошимдан ошиб кетди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Набирали бўладиган Ўзбек ойимнинг иши бошидан ошган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ким ошди савдоси
Ошиб тушмоқ
-
Мамат қассобники ҳаммадан ошиб тушди. У бошқалардек қилмади-ю, лекин чиқиб кетди. Ёшлик
Умбалоқ ошмоқ
-
Ит умбалоқ ошиб, бели билан деворга бориб урилди, кўзлари тубсиз қаҳрга тўлиб, ғингшиди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
Амалга ошмоқ
ОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар