Izoh.uz сайтида оғирлик сўзининг изоҳи ва маънолари

оғирлик

от

1. Вазннинг ортиқлиги; қийинлик, мушкуллик.

  1. Ишнинг оғирлиги. Масаланинг оғирлиги. Аҳволнинг оғирлиги.

  2. Керакли тошнинг оғирлиги йўқ. Мақол

  3. Карвон жўнади. Юкнинг оғирлигиданми, ёки гупчаклари ёғсираганданми, аравалар ғирчиллаб, ўз музикаси ўзи билан жадал бормоқда. И. Раҳим, Чин муҳаббат

  4. Тошкентдан уйланганимдан сўнг, ёлғиз бошимга ҳам Тошкентдан, ҳам Марғилондан икки хотин ушлаб туриш оғирлик қила бошлади. А. Қодирий, Утган кунлар

2. физ. Жисмларнинг ерга тортилиш кучи.

3. кўчма Ташвиш, малоллик.

  1. Сизларга оғирлигим тушаётгани йўғ-у Уйда нима бор менга? А. Кўчимов, Ҳалқа

  2. Ҳар куни эрталаб ишга кетаётганингда, болани боғчага элтиб қўясан, қайтганингда — олиб кетасан. Шундоқ қилсанг, ўзингдан бошқа ҳеч кимга оғирлиги тушмайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

4. кўчма Мушкул, қийин, ноқулай аҳвол; қийинчилик; азоб-уқубат.

  1. Сокинанинг бир ўзига икки бола билан юриш оғирлик қилади. М. М. Дўст, Лолазор

  2. Момо у кунларнинг оғирлиги, ташвиши ҳақида кўпам сўйлайвермайди. Саодат

  3. Улар бир-бирларига қарашиб, илжайишдилар. Нигор ойим ҳам оғирликдан чиқди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

5. кўчма Ўзини тута билиш, сиполик; босиқлик, вазминлик.

  1. Кимнинг номуси, кимнинг ақли, кимнинг сабри, оғирлиги уни шармандаликдан қутқариб қолди? Ойбек, Танланган асарлар

  2. Ботирали оғирлик билан онасига қаради. Ёшлик

  3. У, қўлларидаги нарсаларни стол устига қўйгач, оғирлик ва босиқлик билан Турсун хола ёнига борди. Газетадан

оғирлик сўзи қатнашган жумлалар:

Калланг оғирлик қиляптими

Жонингдан умидинг йўқми, ўлгинг келяптими.

Бировга] оғирлигини ортмоқ

1. Бировга осилмоқ, устига чиқиб (миниб ёки опичлаб) олмоқ;
2. кўчма Боқинди, қарам бўлиб олмоқ, ўз ташвишини бировнинг зиммасига юкламоқ.
  1. Мунаввар, Йўлдошга оғирлигини ортмаслик учун, ўзига иш ҳам топди: туғруқхонага доя бўлиб кирди, С. Анорбоев, Меҳр

Ўзини оғирликка солмоқ ёки оғирлик қилмоқ

Ўзини босмоқ, ўзини қўлга олмоқ, сабр қилмоқ.
  1. У ўзини оғирликка солиб, хотинининг бош-кўзини силади, эркалатди. Ойдин,

  2. Кўнгли тўлдими, яхши йигит. Юраги орқасига тортиб кетган Жўмард ўзини оғирликка солди. Мирмуҳсин, Илдизлар ва япроқлар


ОҒИРЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

OG‘IRLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
4805
Сўзнинг тескари ёзилиши
килриғо
Ҳарфлар сони
7
Кўришлар сони
113

оғирлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
оғирлик сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, оғирлик сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+