исботла
билан улашинг
1. Фикр, даъво, фараз ва шу кабиларнинг тўғрилигини ёки бўлиб ўтган воқеа-ҳодисанинг чинлигини далил, ҳужжат билан тасдиқламоқ.
-
Ўз гапининг тўғрилигини исботламоқ.
-
Энди у солдатларга бутунлай бошқа гапни айтиши керак. Айтишга айтади-ю, лекин қандай исботлай олади? И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Омоннинг ҳамма нарсани расмий жиҳатдан мушоҳада этишини билгани учун, фикрини далил билан исботламоқчи бўлди. С. Кароматов, Олтин қум
2. мнт. мат. Бирор қоида ёки даъвонинг тўғрилигини бошқа маълум қоидалар, асосида мантиқий мулоҳаза ва далиллар билан тасдиқламоқ, исбот қилмоқ.
-
Теоремани исботламоқ.
-
Бу фактлар асосида ўзбек тилида сўз тартибининг ҳам эркин, ҳам боғли эканини исботлайди [олим]. Газетадан
ИСБОТЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISBOTLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
исботла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар