баҳузур
билан улашинг
1. Хотиржам ҳолда, ўнғайсизлик сезмасдан, ташвишдан холи ҳолда, шошилмасдан, бамайлихотир; бемалол.
-
-Баҳузур ёйилиб ўтираверинглар. Далада ёз палласида ёйилиб ўтириш роҳат,— деди меҳмонларга мурожаат қилиб бой. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бу одамлар дунёни сув босса, тўпиғига чиқмайдиган, баҳузур ёнбошлаб ётиб бамайлихотир, ҳузур қилиб кулишар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Ҳеч қандай қийинчиликсиз; бемалол.
-
Бу ишни у баҳузур бажаради.
-
Мен ўзига тўқ одамнинг боласиман, отамнинг топгани, ўзимнинг деҳқончиликдан топганим битта қорнимга баҳузур етади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ора узоқ бўлса ҳам, [Мастон кампирнинг] эркакча овози Ғулом-жонга баҳузур етиб келди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. кесим взф. Бемалол, рухсат; майли.—
-
Чекишга қаршилик қилмайсизларми? — Баҳузур. Ойдин, Суҳбати жонон
баҳузур сўзи қатнашган жумлалар:
Ўзига баҳузур
-
У ўзига баҳузур одам.
БАҲУЗУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHUZUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баҳузур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар