баҳс
билан улашинг
1. Бирор нарса, ҳолат ёки масалани ёқлаш мақсадида ўтадиган мунозара, тортишув.
-
Фикр баҳсда қиёмига етади, дейди олимлар. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Баҳс кетаётганда, одатда бақирган томон ютқазади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Одатда фикрлар баҳси бўлган жойда тараққиёт ҳам тезроқ ютади. Газетадан
2. Илмий ёки диний адабиётда бирор масала, муаммога бағишланган қисм, бўлим.
-
Хатиб домла ҳам ушр баҳсини ортиқча узайтирмади, тезда китобни ёпди. А. Қодирий, Обид кетмон
3. спорт. Мусобақа, беллашув.
-
Республика енгил атлетикачилари йирик баҳсларга қизғин тайёрланмоқдалар. Газетадан
-
Мерганлар баҳсида иштирок этаётган вакилларимиз ҳам бўш келишмаяпти. Газетадан
баҳс сўзи қатнашган жумлалар:
Баҳс очмоқ
Баҳс қилмоқ
-
[Ҳасанали] Унар-унмасдан баҳс қилиб, ниҳоят, бу унар-унмаснинг охирига шу саволни ҳам улаб юборди: Бу гал Марғилонга кечикдингизми? А. Қодирий, Ўтган кунлар
БАҲС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баҳс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БАҲС сўзига берилган маънолар
баҳс сўзига янги изоҳ қўшинг