баҳр
билан улашинг
1. Денгиз; океан.
-
Бепоён олам, баҳри муҳитлар, ўзи кўрмаган маҳобатли тоғлар, дунё мамлакатлари, номаълум қитъалар. С. Сиёев, Аваз
-
Бир ёнингда эса Севандай баҳр, Мисоли булутлар ичида қамар. А. Орипов
2. кўчма Олам, дунё; бойлик.
-
Терди санъат баҳрининг қимматбаҳо инжусидан. Ҳабибий
3. кўчма Туғён, тўфон.
-
Булоқларда қайнади ғазабнинг баҳри, Қотилларни совурди ўлканинг қаҳри. М. Шайхзода, Чорак аср девони
4. кўчма Меҳр; ишқ-муҳаббат доми.
-
Йигитлар талтаяр қизлар баҳрига. Гулнорпари
-
Булбул сайрар тоза гулнинг баҳрига. Ойсулув
-
Мен тушувдим Нигоройнинг баҳрига, Шунинг-чун борувдим сиз хон шаҳрига. Нигор ва Замон
БАҲР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баҳр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар