баҳор
билан улашинг
1. Йилдаги тўрт фаслнинг бири, қишдан кейинги, ёздан олдинги фасл; кўклам (йилнинг март, апрел, май ойларига тўғри келади).
-
Эрта баҳор. Баҳор қуёши. Баҳор шамоли. Дарё сувини баҳор тоширади, Одам қадрини меҳнат оширади. Мақол
-
У [Гулнор] бу кун шод, баҳор унинг нашасига нашъа, гўзаллигига гўзаллик қўшган. Ойбек, Танланган асарлар
-
Баҳор жой танламас экан. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. кўчма Ҳар нарсанинг (умрнинг, ҳаётнинг) яшнаган, камолга етган пайти, шундай чоғлар рамзи.
-
Умр баҳори. Ҳаёт баҳори. Севги баҳори. Яхши хотин — ҳамиша баҳор. Мақол
-
Шу ердадир мардлик, жасорат, Шу ердадир ҳаёт баҳори. Ё. Мирзо, Ўғил меҳри.
-
Ахир ёшимиз кетяпти, умр баҳоримиз ўтиб, кузимиз яқинлашиб келяпти, Ҳаётхон! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Ғуломжоннинг кўнглида яйраган қувонч баҳори кўзларида жавлон урди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. кўчма Умрнинг маълум қисми, муддати, ёши.
-
Бизнинг Нарзимиз ўзининг йигирманчи баҳорини худди шу Молдавия ерида қарши олди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Бахтли қизим, мен ўйлаб боқсам, Икки баҳор кўрибди ёшинг. Ё. Мирзо, Ўғил меҳри
4. кўчма Қувонч, шодлик, бахт.
-
Ишқингда мен баҳорлар топдим, Баҳор ичра наҳорлар топдим. Ҳ. Олимжон
-
Сизда бўлган умид, ишончлар, Кунлар келар, яратар баҳор. Ғайратий
5. кўчма Севги, муҳаббат; умид.
-
Кимнингдир кўнглида баҳор гуллади. Кимдир кимгадир интизор бўлди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
6. кўчма Севгили, маъшуқа, гўзал ёр.
-
Гуллаган баҳорим, сени севаман. У. Исмоилов, Сайланма
-
Сўлдимикан гул чечакли баҳорим, Ҳам қишимдан, ҳам ёзимдан айрилдим. Нурали
-
Хазон этмоқчи бўлмиш, ажратиб фасли баҳоримдан. Гулдаста
7. Баҳор (хотин-қизлар исми).
БАҲОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баҳор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар