баҳорий
билан улашинг
1. Баҳорда экилиб, шу йилнинг ёзида етиладиган (асосан, дон экинлари ҳақида).
-
Баҳорий ғалла. Баҳорий экинлар.
-
баҳори ғалла майсалари инсон меҳнатининг мўъжизакор қудратини кўз-кўз қилиб турибди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Аллоф баҳори арпа ўрнига кузгисини берган экан. С. Айний, Эсдаликлар
2. Кўкламга мансуб, хос; яшил, ям-яшил
-
Дўстимдир пишқирган баҳорий селлар, Оҳудек талпинган ўйноқи еллар. Газетадан.
-
Қанотини камалак қилиб, чарх уради баҳорий қушлар. Шарқ юлдузи
-
Баҳорий либос кийган бахмал чўл ўзига сайқал берган фидойиларни унутмади. Газетадан.
-
Уйга кириб, баҳорий ранг костюмини кийди. С. Анорбоев, Оқсой
3. кўчма Баҳордай ёш, навқирон; мусаффо.
-
Қуёш васли баҳорий ҳаёт Инсон меҳри билан ошнадир. Н. Нарзуллаев
-
Бу кўзларда туйғунлик, олижаноблик, кўнгилнинг баҳорий тозалиги, илиқлиги жилваланар эди. Ойбек, Танланган асарлар
БАҲОРИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHORIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
БАҲОРИЙ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан БАҲОРИЙ сўзига берилган маънолар
баҳорий сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
баҳорий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар