баҳона
билан улашинг
1. Бирор ҳаракат ёки ниятни амалга ошириш ёки оширмаслик учун ўйлаб топилган сохта, асоссиз сабаб; важ, дастак, рўкач.
-
Баҳона қилмоқ.
-
Гулнор Йўлчига сўзлашга ботинмас, сўзлашув учун бирон баҳона, сабаб қидиришга тиришар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мен унга рўйхуш бермай юрдим. Шундай бўлса ҳам, ҳали уни баҳона қилиб, ҳали буни баҳона қилиб кириб юрди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
2. Бошланғич сабаб, боис.◆
-
[Бой Ғофирга:] Тўй баҳонасида мендан сенга ўтиб қолган арзимаган нарсалар бор, шуларни пулга чақиб, орани очиқ қилиб қўйсак, деган эдим. Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
[Фотиманинг] Амакиси қизга кийим-кечак баҳонаси билан унинг отасидан қолган бор бисотини сотди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Кенгашбойнинг суҳбати баҳона бўлди-ю, Убай ўйланиб қолди. Ўзбекистон қўриқлари
баҳона сўзи қатнашган жумлалар:
Бола баҳона — дийдор ғанимат
-
Бола баҳона, дийдор ғанимат, деб улар олдинига йигитлар билан ёнма-ён ўтиришга ўрганишади. Ҳамза
-
Ҳа ёқмай кетсин-а, ғўза баҳона-ю, аллакимларнинг дарди ғанимат экан-да, Юлдузхон? Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Гулни баҳона қилиб, ёр кўргани келганмиз. Қўшиқлар
БАҲОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баҳона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БАҲОНА сўзига берилган маънолар
баҳона сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар