хуш
билан улашинг
Яхши, ёқимли.
-
Яхши куй ва қўшиқ инсонга хуш кайфият бағишлайди. Газетадан
-
Димоққа бир хуш ҳид уради Боғлар ошиб келган шаббода. Х. Салоҳ
хуш сўзи қатнашган жумлалар:
Вақти (ёки кўнгли) хуш
-
Вақти хуш бўп, карнай-сурнай қўяди, Ўйинчи, созанда бари келади. Баҳром ва Гуландом
-
Фарҳоднинг кўнгли хуш бўлиб, Оиласи ҳам бирга кетди. Баҳром ва Гуландом
Хуш ёқмоқ
-
Бунақа шарт элликбошига албатта хуш ёқади-да! Дарров ҳовлини ўз баҳосидан анча ортиққа олибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Хуш келибсиз! ёки хуш келдингиз!
-
— Хуш келибсиз, сафо келибсиз, жуда хурсандман, — деди уй эгаси. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
Хуш келмоқ
-
Унинг ўзига сариқ атлас хуш келса-да, бироқ ҳозир ўз хоҳишини бир ёққа қўя туриб, Отабек кўнглича кийинишга қарор қилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Хуш кўрдик
-
[Бобур: ] — Хуш кўрдик, бегим, — деди-да, унга ўнг елкасини тутди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Хуш кўрмоқ
-
Аммо Анварнинг айниқса хуш кўрган кишиларидан биринчиси Раъно ва иккинчиси Насим исмли бола эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Хуш энди!
-
Менинг билан бирга келган Меҳрибонлар, хуш энди! Баҳром ва Гуландом
Хуш қолинг
-
Азаматлар, наъра шерлар Бег-у хонлар, хуш қол энди! Эрали ва Шерали
Хуши йўқ
-
Дастурхонда ҳолва, новвот, мураббо Заргаровнинг буларга хуши йўқ А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
Хуши келмоқ
-
Бундайлар ҳақида халқда кўча хандон, уй зиндон, деган нақл бор. Чунки хуши келганда, ундан қувноқ одам йўқ. Ж. Абдуллахонов, Орият
Хушига келса
-
Хушингга келса — шу, бўлмаса, билганингни қил.
ХУШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XUSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хуш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар