хутба
билан улашинг
1. дин. Жума ва ҳайит кунларида имом хатибнинг суннатдан кейинги (фарздан олдинги) ваъзхонлиги; диний панд-насиҳат.
-
Намоздан кейин семиз ва такаббур Бўрихон ҳазрат эшон минбарга чиқиб, хутба бошлади. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Ўрта асрларда хутбанинг муҳим сиёсий аҳамияти бўлган. ЎзМE
2. Никоҳлаш вақтида ўқиладиган дуо.
-
Қози никоҳ хутбасини ўқишга киришди С. Айний, Эсдаликлар
-
— Афанди, шайтоннинг хотинининг оти нима? — деб сўради имом. — Никоҳ куни сиз хутба ўқиган экансиз-ку, билмайсизми? Латифалар
хутба сўзи қатнашган жумлалар:
Номига хутба ўқитмоқ ёки номини хутбага қўшиб ўқитмоқ
-
Бир куни Абу Убайд Қобуснинг ўғли Манучеҳр Маҳмуд номига хутба ўқитиб, расман унинг ҳокимлар қаторига ўтгани тўғрисида хабар олиб келди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
ХУТБА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XUTBA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ХУТБА сўзига берилган маънолар
хутба сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
хутба сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing