пастки
билан улашинг
1. Пастда ўрнашган, жойлашган, нисбатан қуйидаги, пастдаги.
-
Бинонинг пастки қавати. Дарахтнинг пастки шохлари. Пастки жағ. Пастки лаб.
-
Сихларда кабоб келгач, Бозоров жавоннинг пастки тортмасини очиб, бир шиша беш юлдузли коньяк олди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Тоҳир пастки қаватдаги очиқ эшикларга бош тиқиб қаради. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Қуйи, бошланғич, биринчи босқичдаги.
-
Пастки курс,
-
Қори пастки синфларни ўқитар ва ҳар ёз ўқитувчилар қайта тайёрлов курсида ўқиб, билимини ошириб турарди. П. Турсун, Ўқитувчи
ПАСТКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PASTKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пастки сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар