паст-баланд
билан улашинг
1. Бўйи, баландлиги ҳар хил, ҳар хил баландликдаги.
-
Паст-баланд болалар.
-
Уфқни ўз гавдаси билан тўсган паст-баланд тоғлар қоп-қорайиб, ридо кийгандек силлиқ кўринарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Турли табақадаги одамлар, катта-кичиклар.
-
[Оқилова:] Сиз маҳалланинг паст-баландини биласиз. И. Қаландаров, Шохидамас, баргида
3. Пастлик ва баландликлардан иборат; ўйдим-чуқур, нотекис.
-
Паст-баланд йўл.
-
Мана, ўшандан бери бир соатча вақт ўтди, шаҳар боғлари орқада қолиб, олдинда куйган калладай тап-тақир дашт, паст-баланд адирлар бошланди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Улар тор кўчани чангитиб, гурс-гурс қадам ташлаб ўтишди, паст-баланд тепаликлар этагида тўхташди. С. Сиёев, Ёруғлик
4. Турли икир-чикир, майда-чуйда, борди-келдилардан иборат бўлган.
-
Паст-баланд гаплар.
-
Ҳаммада бўладигандек, тирикчилик важидан баъзан ўртамизда паст-баланд гаплар ҳам ўтган. К. Яшин, Ҳамза
ПАСТ-БАЛАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAST-BALAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
паст-баланд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар