нав
билан улашинг
1. Нарсаларнинг умумий белгилари билан бирлашувчи гуруҳи; тур, хил.
-
Меваларнинг кечпишар навлари.
-
Мардон Йўлчиевич ҳар куни тонг билан тоша чиқиб, ёнғоқ навларини ўрганарди. Ж. Абдуллахонов, Орият
2. Молнинг, буюмнинг сифат, қиймат жиҳатдан хили, тури; сорти.
-
Бирон буюмни сифатсиз ишлаб, аъло навга ҳақ олиш ноинсофлик, виждонсизлик, тўғрироғи, ўғриликнинг бошқа бир тури-ку! Н. Сафаров, Оловли излар
нав сўзи қатнашган жумлалар:
Бир нав(и)
-
Ер бир нав ҳайдалди, экин бир нав экилди, лекин шундоқ бўлса ҳам, ҳосил экинни ёзда қандоқ парвариш қилинишига ҳам боғлиқ бўлгани учун одамларнинг кўнгли тўқ эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Она бир нави яшаб турганини, қудаси Жўравой ака уч-тўрт келиб хабар олганини айтди. Ҳ. Ғулом, Машъал;
-
Мастура опа келадиган меҳмонлар билан таниш бўлганда ҳам бир нави эди. Р. Файзий, Шоҳи дарпарда
НАВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нав сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар