тушунча
билан улашинг
1. Нарса ва ҳодисаларнинг мантиқан ажратилган муҳим белгиларини, алоқа ва муносабатларини умумлаштириб акс эттирувчи умумий тасаввур; тафаккур шакли.
-
Сўз туркумлари ҳақида тушунча. Материя ҳақида тушунча. Қўшимча қиймат тушунчаси.
2. Умуман, нарсалар, ҳодисалар ҳақидаги тасаввур, тушуниш.
-
Қишлоққа янги замоннинг янги одамлари келар ва янги ном, янги тушунча олиб келадилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Кейинги кунлар унинг [Абдулаҳаднинг] ҳаёт ҳақидаги барча тушунчаларини остин-устун қилиб, ўзгартириб юборди. А. Мухтор, Чинор
-
Халқ тушунчасича, ҳажга бориб, табаррук бўлиб келган кишининг қўлидан бу хил пасткашликлар келмас, агар келса, у асл ҳожи эмас, ёлғон ҳожи деб қаралар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Онглилик даражаси, онг.
-
Сиёсий тушунча.
-
Бизнинг мақсадимиз — кишиларга онг, тушунча бермоқ, токи ҳар бир киши яхшилик ва ёмонликни, оқ-у қорани ўзи ажрата оладиган бўлсин! П. Турсун, Ўқитувчи
4. Инсоннинг билим ва тасаввурлари даражаси; савия.
-
Тушунчаси паст одам.
ТУШУНЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUSHUNCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тушунча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар