тушун
билан улашинг
1. Бирор гап, иш-ҳаракат, имо-ишора ва шу кабиларнинг маъно, мазмунини англамоқ.
-
Ҳамма гапларингизга тушундим, жуда тўғри. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Шерали узоқдан бир ерга тўплаб қўйилган кетмонларни кўргач, гап нимадалигини тушунди. С. Кароматов, Олтин қум
-
— Бу ҳолни қандоқ тушунмоқ керак, — Меъмор шогирдининг кўзларига қаради. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Ҳақиқий ҳолни англамоқ, билмоқ, унга баҳо бермоқ.
-
Ўз мавқейини яхши тушунмоқ. Вазиятни тушуниб иш кўрмоқ.
-
Энди, келин, ўзинг тушунасан, юртда очарчилик, оши ҳалолга боқади-да ўғлинг. С. Сиёев, Ёруғлик
-
— Мен сизнинг аҳволингизни тушунаман, — деб гап бошлаган эди, аёл шартта кесди Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Нарсаларнинг сифат даражаси ёки белгисини яхши фарқлай олмоқ, ажрата билмоқ, фарқига бормоқ; тилини билмоқ.
-
Дарҳақиқат, пахтани тушуна оладиган, ерни биладиган тажрибали раиссан. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Эртасига от оғриб қолса бўладими! Капалагим учиб кетди. Яхшики, мендан бўлак ҳеч ким пайқамади. Хўжайиним отни тариқча тушунмайди. Ойбек, Танланган асарлар
тушун сўзи қатнашган жумлалар:
Мазасига тушунмоқ
-
Сен юборган пулнинг мазасига тушундими, бўлди, ҳафтада, ойда пул сўрайверади. Ойбек, Танланган асарлар
ТУШУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUSHUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тушун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар