тушкур
билан улашинг
Ўзидан олдинги сўз билдирган шахсни эркалаш, суйиш ёки енгил койиш каби маъноларни беради; шундай муносабатни ифодалайди; тушмагур, қурғур, қурмағур.
-
Бироқ қизи тушкурнинг ҳусними, ширин сўзларими, ҳар қалай, Ғиёсиддиннинг тил-жағини боғлаб, қулоғини кар, кўзини кўр қилиб қўйган эди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Шунинг учун \ҳожи\ ўз тарафидан Ўзбек ойим тушкурни яхшилаб эта олмоқ, юз қизартирадиган ишларига қарши чораларни кўрмак фикрига тушди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Вой, отаси тушкур-эй, — деди кула-кула Муса, — мен сизни сўфи, бундай ишларга эътибор қилмайди, деб юрсам, сизда гап кўп экан. Вой, отаси тушкур-эй! П. Турсун, Ўқитувчи
ТУШКУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUSHKUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тушкур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар