тушов
билан улашинг
1. Узоққа кетиб қолмаслик учун от-улов ва молларнинг олдинги икки оёғини маташтириб боғлайдиган арқон ёки мослама.
-
Искандар эса кўрпачада ётганча, бедаси ўрилган пайкалда тушовини судраб, ҳак(к)ачаклаб юрган эшакдан кўзини узмасди. С. Нуров, Нарвон
-
Худоёров отнинг тушовини ечиб минди-ю, орқасига қарамай, жўнаб қолди. О. Қўчқорбеков, Чўпон
2. кўчма Умуман, эркин ҳаракатланишга қўймайдиган, уни боғлаб қўядиган нарса.
-
Айтадиган гапим йўқ, бир зум чайналиб туриб, кутилмаганда Ошно берган ваколат ёдимга тушди-ю, тилимнинг тушови ечилди. М. М. Дўст, Лолазор
тушов сўзи қатнашган жумлалар:
Оёққа тушов бўлмоқ
-
ўз вақтида олиб кетмаганимиз учун ўғит оёғимизга тушов бўлди. Муштум
Эшагига (ёки уловига) яраша тушови
-
Эшагига яраша тушови демоқчисиз-да? Уйғун, Сўнгги пушаймон
-
Баракалла, уловига яраша тушови деганларидек техникадан қийинчилик тортгани учун дард қолишяпти булар. Й. Шамшаров, Довруқ
Эшагидан тушови қиммат
-
Бутун иш кетмонда бажариларди. Натижада эшагидан тушови қимматга тушарди. Н. Сафаров, Катта карвон йўлда
ТУШОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUSHOV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тушов сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар