тушовла
билан улашинг
1. Тушов билан оёқларини боғламоқ, оёғига тушов солмоқ.
-
Қўрадан ташқаридаги майдонда икки туя ёнма-ён чўктирилиб, тиззалари чилвир билан боғланган ва икки эшак тушовлаб қўйиб юборилган эди. С. Айний, Қуллар
-
Отларни тушовлаб, ўтга қўйиб келаётган Шербек узоқдан: — Ҳорма, Сувонжон! — деб қичқирди. С. Анорбоев, Оқсой
2. кўчма Эркин ҳаракатлана олмайдиган қилмоқ, измига бўйсундирмоқ.
-
Орамизда ҳеч нарса йўқлигини, бошқалар билмаса ҳам, сиз биласиз. Энди ўша ёлғон гап-сўзлар билан мени тушовлаб олмоқчимисиз? П. Қодиров, Қалбдаги қуёш
-
Иброҳимбек мийиғида кулумсиради. Кулумсиради-ю, йигитни баҳарҳол тушовлаб олгандек туйди ўзини. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
ТУШОВЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUSHOVLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тушовла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар