тушир
билан улашинг
1. Тушмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Ертўлага туширмоқ. Трамвайдан тушириб қўймоқ. Амалдан тушириб юбормоқ. Поезддан тушириб юбормоқ. Пардани туширмоқ. Чув туширмоқ. Арзонга туширмоқ. Қўлга туширмоқ. Пенициллин иситмани туширади.
-
Муҳтарам қайин отамизга! Сиз билан мени қоронғи зиндонларга тушириб, дор остларигача тортган Ҳомид исмли бир тўнғизни, ниҳоят, икки йиллик саргардонлик сўнгида, ёрдамчилари билан тупроққа қориштиришга муваффақ бўлдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Танаси икки қулочга сиғмайдиган бир туп сада теваракка тангадай офтоб туширмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бўтабой ака аввал яхши гапирди, кейин шовқин солиб, бригадирликдан туширамиз, деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Элмурод ҳаммани мукофотга тақдим этганда, ўзини тушириб қолдирган эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Ортилган юкни ерга олиб қўймоқ, юкдан бўшатмоқ.
-
Юк туширмоқ. Қурилиш материалларини вагондан туширмоқ.
-
[Йўлчи] Бойнинг дўкони олдига ўнларча, юзларча той газламани тушириб ердан шипга қадар тахлар, яна аравани миниб жўнар эди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Бирор нарса билан урмоқ, солмоқ (одатда қаттиқ, залворли нарса билан бўладиган зарб ҳақида).
-
Мушт туширмоқ. Тош билан туширмоқ.
-
У [Роҳила] бор кучини тўплаб туриб, автоматнинг қўндоғи билан асирнинг қулоқ чеккасига шарақлатиб туширди, А. Муҳиддин ва Ҳ. Тожибоев, Оташ қалбли қиз
-
Матпано сўйил билан битта итнинг калласига туширди. С. Сиёев, Аваз
4. кўчма С. т. Иштаҳа билан емоқ, ичмоқ; еб-ичиб қўймоқ. || Бир коса шўрвани туширдим.
-
Йигитлар дастурхонлар ёнига ўтирдилар-да, шаробларни нўш қилиб гўштларни тушира кетдилар. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
-
Зуннунқори тўртта нонни чой билан паққос тушириб, энди ҳолвайтарга иштаҳа сақлаб турган эди, бир киши чақириб келди. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
-
Хола, кўнглимдагини сезгандай, бир коса жўхори гўжа олиб чиқиб, олдимга қўйди. Яримта зоғора нон билан тушириб олдим. С. Сиёев, Ёруғлик
5. Ўқиб ёки оғзаки, ёдаки айтиб тамомламоқ, тугатмоқ.
-
Достонни ўқиб туширмоқ.
-
Самад бўқоқ индамай, четга бурилиб кетди. Шукур сўфи шом намози учун такбир тушира бошлади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Зайниддин қўлига олган китобни туширмагунча қўймасди. М. Осим, Сеҳрли сўз
тушир сўзи қатнашган жумлалар:
Қовун туширмоқ
ТУШИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUSHIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тушир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар