туғён
билан улашинг
1. Тошқин, сув тошқини.
2. кўчма Кучли ички туйғу-кечинмалар тўлқини; зўр ғалаён, ғулғула.
-
Шодлик туғёни. Туғён қилмоқ (урмоқ).
-
Раъно чуқур ўйлаб қолди. Ҳафиза юрагида қайнаётган ҳислар туғёнини шундоқ юзидан сезиб турарди. Мирмуҳсин, Умид
-
Чағалайдай чарх уради Бетинч ўйларим, Туғён ичра жим кезаман Денгиз бўйларин. Э. Воҳидов
-
Дилда ёшлик ҳисси туғён қилади Ўриклар кўпириб гуллаган дамда. Уйғун
-
Эҳтирос туғён урган-да, ақл чироғи хиралашади. Т. Жалолов, Олтин қафас
3. кўчма Ғалаён, исён.
-
Нур ва маърифат сари талпинганлар, ҳақсизликка қарши туғён кўтарганлар амир зиндонининг абадий маҳбуслари бўлган. Газетадан
ТУҒЁН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUG‘YON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туғён сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар