навбатчи
билан улашинг
1. Бирор ишни бошқалар билан навбатлашиб бажарувчи; ўз навбати келганда, шундай ишни бажараётган шахс.
-
Синф навбатчиси.
-
Улар ишини навбатчига топшириб келган тракторчилар билан иссиқ саломлашгач, Погодиннинг кичик кабинетига кирдилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
2. Постда турган соқчи; қоровул.
-
Тунлари ҳар ҳовли эшигида ўша ерда яшовчилардан навбатчилар тайинланади — бегона кирмасин. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Коридорга кирганимизда, навбатчи аёл диванда мудраб ўтирган экан, бизни кўриб ҳайрон бўлди. У. Усмонов, Сирли соҳил
3. Маълум бир вазифани бажариш учун навбатда турган (восита, транспорт).
-
Суриштирсам, навбатчи автобуслар ҳам аллақачон кетиб бўлган экан. Ў. Умарбеков, Ёшлик кўчалари
НАВБАТЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAVBATCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
навбатчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар