жаҳон
билан улашинг
1. Ер юзи ва ундаги бутун борлиқ; дунё, олам.
-
Бутун жаҳон.
-
Канал, қирқ йилдирки, жаҳонни ҳайратга солиб келади. Ўзбекистон қўриқлари
-
Одам одамга дўст-ўртоқ бўлиб қолди. Жаҳон тарихида янги давр бошланди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Бу жаҳонда бундай дилбар бўларми, Жамолини кўрган омон қоларми? Муродхон
2. поэт. Дунёдаги ҳамма халқлар, бутун инсоният.
-
Сен ҳайқирдинг, жаҳон ҳайқирди: Йигит-қизлар интиқом учун. Оталар ва оналар ўзни Чоғладилар шараф, шон учун. Ғайратий
3. Жаҳон (хотин-қизлар исми).
жаҳон сўзи қатнашган жумлалар:
Бир жаҳон
-
Унинг жаҳли чиққан, бир зумда бир жаҳон гапни гапириб ташлади. Ойдин, Уялди шекилли, ерга қаради;
-
Хуш келибсиз, ажаб меҳмон экансиз, Хушруйликда сиз бир жаҳон экансиз. С. Абдулла, Тоҳир ва Зуҳра
-
— Йигит бўлганда ҳам, бир жаҳон эди, — деди Қамчи. Ҳ. Ғулом, Машъал
Жаҳон чемпионати
-
Чарм тўп усталари жаҳон чемпионатининг тантанали очилишига бағишланган маросим ўзига хос байрамга айланди. Газетадан
Жаҳонга донғи кетган
-
[Темур] Самарқанд обидаларидек санъат асарларининг бунёд бўлишига ҳомийлик қилган, жаҳонга донғи кетган олимларни тўплаб, уларга шароит яратиб берган. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Икки жаҳон овораси
Ойнайи жаҳон
ЖАҲОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JAHON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жаҳон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар