пастла
билан улашинг
1. Пастроқ тушмоқ, пастга (томон) ҳаракат қилмоқ, пасаймоқ.
-
Самолёт пастлаб учиб ўтди.
-
Ҳатто бир куни Мирвали тоғ йўлида кета туриб, пастлаб учиб юрган вертолётни қирқма милтиғи билан отиб туширмоқчи бўлиб чоғланганди-ю, катта жанжалга айланишини ўйлаб, бу шахтидан қайтганди. С. Аҳмад, Жимжитлик
2. кўчма Паст тушиб, пасайиб кетмоқ.
-
Иш суръати пастлаб кетди. У сўнгги йилларда пастлаб кетди.
3. кўчма Пасайтирмоқ, паст қилмоқ.
-
— Э, шоирлар бор бўлсин. Халқнинг дилидаги гапни топиб айтишади барака топкурлар, — деди кейин овозини пастлаб, Ҳамзага шивирлади. К. Яшин. Ҳамза.
ПАСТЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PASTLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пастла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар