пастқам
билан улашинг
1. Киши назари тушмайдиган; одамлар кам бўладиган; хилват, одамдан холи жой, овлоқ.
-
Ҳар замон-ҳар замонда обкашли кишиларнинг пастқам кўчаларда ғизиллаб кетаётганини учратиш мумкин эди. Мирмуҳсин, Тунги чақмоқлар
-
Ҳозир дод соламан, бошимга одам йиғиб, мелиса мени пастқамга опкелиб, пора сўраяпти, дейман. С. Аҳмад, Уфқ
-
Ғозга қараб кампир ўғли жўнади. Пастқамдан паналаб кетиб боради. Алпомиш
2. шева Унча баланд бўлмаган, пастак, паст ва кўримсиз (уй ёки бино ҳақида).
-
Ўтган [ўттизинчи] йиллардаги уйлар пастқам, диққинафас гувала уй, сомон томлар эди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Ўз шеърининг пастқам уйларда жаранглаганидан Аваз бениҳоя хурсанд, бу нарса унга яна илҳом бағишлар эди. Ж. Шарипов, Хоразм
3. Теварак-атрофга нисбатан паст, чуқур.
-
Пастқам жар лабида шумтол-у анор Ҳамда бир итбурун ўсарди қатор. Я, Қурбон
ПАСТҚАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PASTQAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ПАСТҚАМ сўзига берилган маънолар
пастқам сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
пастқам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар