ҳижжала
билан улашинг
1. Сўзни бўғинларга, айрим қисмларга бўлиб талаффуз қилмоқ.
-
Баҳодир китобдан “она”, ота, опа сўзларини ҳижжалаб ўқий бошлади. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Нодир билан Омил Раҳималарнинг ёруғ деразаси олдига бориб, она-бола Алифбе китобини ҳижжалаб ўқишаётганини кўришди. С. Юсупов, Кутилмаган хазина
2. кўчма Синчиклаб ўрганмоқ, бирма-бир кўздан ўтказмоқ.
-
Уч марта ҳижжалаб чиқиб, калаванинг учини тополмай гарангман. Т. Алимов, Ишқилиб, ўқимаган бўлсин-да!
-
Уни [вакилни] объектма-объект бошлаб юраркан, ҳар рақамга ёпишиб ҳижжалай бериши сил қилиб юборди. А. Мухтор, Туғилиш
ҲИЖЖАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HIJJALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҲИЖЖАЛА сўзига берилган маънолар
ҳижжала сўзига янги изоҳ қўшинг
ҳижжала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing