ҳикмат
билан улашинг
1. Ақл-заковат, донолик ва унинг ифодаси бўлган, уни акс эттирувчи нарса — гап-сўз, фикр ва шу кабилар; донолик белгиси.
-
Оз емоқ — тани соғлиқ, Оз демак — ҳикматга боғлиқ. Мақол
-
Нодоннинг кулфати кўп, Дононинг —
-
ҳикмати. Мақол
-
Боболарнинг ҳикмати Ҳаётга ёруғ йўлдир: Отанг боласи бўлма, Одам боласи бўл, дер. Э. Воҳидов
-
Подшоҳ билан шерга яқин бўлмоқ ҳикматдан эмасдир. Эртаклар
-
Курашмоқ — ўрнак бўлиб яшамоқ демакдир! — деган эди муаллиминг, файласуфларнинг ҳикматини баён қилиб. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ҳаракатда баракат —
-
кўп қадим ҳикмат М. Шайхзода
2. Тагини англаш қийин бўлган, яширин бир маъно, яширин бир сабаб; сир.
-
Бу ойнада қандай ҳикматни кўрдинг? Жоним болам, сенинг ҳолинг на бўлди? Баҳром ва Гуландом
-
Олдингга келган йигит кетолмайди, сизларда бирор ҳикмат бор экан-да. Оқ олма, қизил олма
-
Бектемир генералларни урушнинг бутун ҳикматини биладиган бағоят ҳурматли азиз одамлар деб тушунарди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Булбул сайрайди, хўроз қичқиради, эшак ҳанграйди, от кишнайди. Буларнинг тирикчилиги шу-да. Бунда нима ҳикмат бор дейсиз? П. Турсун, Ўқитувчи
3. кам қўлл. Фойдали томон; наф, фойда (иш, ҳаракат ҳақида).
-
Раҳмат Отабекка кулимсираб қаради-да, тоғасига жавоб берди. — Хотин кўпайтириб, улар орасида азобланишнинг нима ҳикмати бўлсин? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Тўғри, шоликорликда ҳикмат кўп бўлади. Ш. Ғуломов, Ташаббус
4. Ҳикмати бор нарса, ҳикмат билдирувчи фикр, гап.
-
Қуриб кетманг! Қўчқор ёғи еб, энди бир ҳикмат кўрсатмоқчимидилар! М. Бобоев, Гўзаллик истаб
-
Қори, худди фавқулодда бир ҳикмат эшитгандай, оғзини ва кўзларини катта очиб, Тўпанисога қаради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ёш хотин қари эркакни яшартиради, деган гаплар бор; қариганда уйланадиган эркаклар ана шу ҳикматга амал қилар эмиш Чўлпон, Кеча ва кундуз
5. эскирган, айнан Физика.
-
— Ҳа, ҳикмат кесакдан аланга чиқаргандек, сиз ҳам китобдан олган билимларингизни турмуш мактабида синов-дан ўтказинг, — деди қиз. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар
6. Ҳикмат (эркаклар ва хотин-қизлар исми).
ҳикмат сўзи қатнашган жумлалар:
Илми ҳикмат
-
Мадраса — диний мактаб. Лекин риёзиёт, илми ҳикмат, ҳандаса, кимё деган дарслар ҳам ўтилади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
ҲИКМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HIKMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳикмат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҲИКМАТ сўзига берилган маънолар
ҳикмат сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар