ҳикоя
билан улашинг
1. Кимса, нарса ва у билан боғлиқ воқеа-ҳодисаларнинг оғзаки тафсилий баёни.
-
Мулла Фазлиддин ёш Бобурга Навоий ҳақида жуда кўп ажойиб ҳикоялар айтиб берган эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Ғойиб энди студентликнинг олтин даври ҳақида завқ-шавқ билан ҳикоя бошлади. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Чол бошлар умрининг ҳикоясини, Бир-бир сўйлаб чиқар бор-барчасини. Ҳ. Олимжон
2. Эпик турга мансуб кичик ҳажмли жанр; шу жанрда ёзилган асар (сюжет ва композициянинг нисбатан соддалиги, баённинг бир шахс томонидан олиб борилиши билан роман ва повестдан фарқланади; асосан насрий ифодага эга бўлади).
-
Ҳикоя ёзмоқ. Абдулла Қаҳҳорнинг ҳикоялари. Ҳикоялар тўплами.
-
Ёзувчиларимиздан Саида Зуннунова, Раҳмат Файзий оила масаласида анчагина ҳикоя ёзишган. Муштум
ҳикоя сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳикоя қилмоқ
-
У йўл-йўлакай бирталай латифалар айтди, ўз саргузаштларини ҳикоя қилди. Газетадан
ҲИКОЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HIKOYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳикоя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҲИКОЯ сўзига берилган маънолар
ҳикоя сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар